Озиқ-овқат маҳсулотлари сифати қатъий назорат қилинмоқда
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси мутахассис ходимлари томонидан аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида деҳқон бозорларида назорат тадбирлари олиб борилмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой тумани деҳқон бозорига сотиш учун келтирилган 585 кг йирик шохли мол гўшти, 380 кг балиқ, 237 кг Сут ва сут маҳсулотлари, 1870 тухум, 515 кг тузлама ҳамда 6850 кг ўсимликка мансуб маҳсулотлар ветеринария санитария экспертизасидан ўтказилиб, истеъмолга яроқлилиги аниқланди.
Шунингдек, текширувлар давомида 1 ҳолатда 21 та тухум яроқсиз деб топилиб, белгиланган тартибда зарарсизлантирилди.
