Қарақалпақстан Республикасы Ветеринария хәм шаруашылықты рауажландырыу комитети

  • #
    Электрон почта

    kkr@vetgov.uz

  • #
    Телефон:

    61 224-16-23

25
August

qrvetgov.uz| 595

Қайта ишланган сут маҳсулотларини пойтахтга етказиш имкониятлари таҳлил қилинди

 

Айни пайтда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Баҳром Норқобилов бошчилигидаги ветеринария ва чорвачилик соҳаси мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб турибди.

Ишчи гуруҳ Нукус шаҳридаги “Панамилк” сутни қайта ишлаш корхонасида бўлиб, у ердаги мавжуд шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.

Корхонага олти юз бошдан зиёд Европа давлатларидан голштейн ва симментал зотли наслли моллар келтирилган. Бугунги кунда улардан соғиб олинган сут Италия технологияси асосида қайта ишланади. Ҳозирда корхонада сир, йогурт, қаймоқ, сметана, кефир каби йигирма беш хил сут махсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. Корхона Нукус шаҳрини қайта ишланган сут маҳсулотлари билан таъминлашда юқори кўрсатгичга эга.

Баҳром Норқобилов корхона технологлари билан мулоқоти давомида ишлаб чиқарилаётган сут маҳсулотлари сифати ва ҳажмини янада ошириш зарурлиги, маҳсулотларни бошқа туман ва шаҳарларга шулар қатори Тошкентдаги савдо шаҳобчаларигача етказиб бериш имкониятлари хусусида таклифларини берди.

Корхона фаолиятини янада ривожлантириш, шунингдек қўшимча инвеститциялар жалб қилиш бўйича лойиҳалар таҳлил қилинди.

 

Search

(Қарақалпақша) O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti rasmiy veb-sayti

Ózbekstan Respublikası Prezidentiniń sociallıq tarmaqlardaǵı rásmiy betleri

Tags

Skip to content