Қарақалпақстан Республикасы Ветеринария хәм шаруашылықты рауажландырыу комитети

  • #
    Электрон почта

    kkr@vetgov.uz

  • #
    Телефон:

    61 224-16-23

24
August

qrvetgov.uz| 527

Хўжайлида чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш имкониятлари ўрганилди

 

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Баҳром Норқобилов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қорақалпоғистон республикасида давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 8 февралда имзолаган “Чорвачиликни янада ривожлантириш ва чорва озуқа базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар самарадорлигини ўрганмоқда.

Ишчи гуруҳ томонидан Хўжали туманидаги чорвачиликка ихтисослашган хўжаликларда олиб борилаётган куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари, аҳоли хонадонларига кўрсатилаётган ветеринария сервис хизмати самарадорлиги, кооперация усулида чорва моллари етказиб бериш ва етиштирилган чорва маҳсулотларини қайта ишлаш жараёнлари, шунингдек чорвачилик субьектларида қиш мавсуми учун озуқабоп заҳира жамғаришда мутахассислар иштироки батафсил таҳлил қилинди.

Хусусан, ишчи гуруҳ томонидан тумандаги “Ғафур Ғулом чорва” масъулияти чекланган жамиятида жамғарилган озуқабоп экинлар самардорлиги, наслли қорамолларни парваришлашда мутахассислар тавсияси ва туманда чорвачилик соҳасида кооперация асосида янги иш ўринлари яратиш, шунингдек ушбу йўналишда аҳоли хонадонларидаги қорамоллар наслини яхшилаш имкониятлари мониторинг қилинди.

Search

(Қарақалпақша) O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti rasmiy veb-sayti

Ózbekstan Respublikası Prezidentiniń sociallıq tarmaqlardaǵı rásmiy betleri

Tags

Skip to content