Нукусга истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотлари кириб келишининг олди олинди
#ҚАРОР_ВА_ИЖРО

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЖХХ ЖТСБ Карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ва ватеринария ходимлари билан хамкорликда
2022 йил 17 июнь куни амалга оширилган ишлар бўйича жорий йилнинг 17 июнь куни соат 12:20да Кегейли туманига қарашли “Халқабад гузари”да Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЖХХ ЖТСБ Карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи командири ҳамда Кегейли тумани жиноят қидирув ходимлари ва туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбир давомида “Халқабад гузари”да ҳаракатланиб келаётган Нукус шаҳар Коскўл-4 “Нурли Макон” МФЙ №10 уйда яшовчи 08.02.1990 йил туғилган фуқаро Жаксимов Куралбай Зарипбаевичга тегишли бўлган давлат рақами 95X351LA “ЛАСЕТТИ” русумли автотранспорт воситасининг юк хонаси ва салонида ҳеч кандай ветеринария-санитария ҳужжатларсиз,
санитария-гигена талабларига зид равишда номаълум хайвонга тегишли жами 95 кг гўшт маҳсулотлари олиб кетилаётганлиги аниқланди.
Мазкур гўшт маҳсулотлари туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими, озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги микробиология ва ветеринария-санитария экспертиза лабораторияси текширув хулосасига кўра истеъмол учун яроқсиз деб топилиб ёқиш йўли билан йўқ қилинди.
Ҳозирги кунда юқоридаги ҳолат юзасидан ҚР ИИВ ЖХХ ЖТСБ Карантин бўлими, Кегейли тумани ЖКБ ҳамда туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ходимлари томонидан суруштирув ишларини олиб борилмоқда.