1 майдан тўртта янги қўмита ташкил этилади
Жорий йилнинг 1 майидан бошлаб кузатув кенгаши аъзоларидан иборат бир қатор қўмиталар — Стратегия ва инвестициялар қўмитаси, Аудит қўмитаси, Тайинловлар ва ҳақ тўлаш қўмитаси, Коррупцияга қарши курашиш ва этика қўмитаси ташкил этилади.
Бу ҳақда президентнинг «Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида»ги фармонида сўз боради.
Шунингдек, фармонга кўра давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари ва давлат унитар корхоналари бошқарув органларининг фаолияти самарадорлигини, масъулияти ва жавобгарлигини ошириш мақсадида 2022 йил 1 апрелдан кейин ижро органи раҳбари сифатида тайинланган (қайта тайинланган) шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ ижро органи раҳбари бўлиши мумкин эмаслиги белгиланди.
xabar.uz