Озиқ-овқат маҳсулотлари сифати қатъий назорат қилинмоқда
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси мутахассис ходимлари томонидан аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида деҳқон бозорларида назорат тадбирлари олиб борилмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри марказий деҳқон бозорига сотиш учун келтирилган 2962 кг йирик шохли мол, 57 кг майда шохли мол гўшти, 1940 кг Сут ва сут маҳсулотлари, 36000 дона тухум, 975 кг тузлама ҳамда 23584 кг ўсимликка мансуб маҳсулотлар ветеринария санитария экспертизасидан ўтказилиб, истеъмолга яроқлилиги аниқланди.

Шунингдек, текширувлар давомида 1 ҳолатда 15 кг тузлама махсулотлари истеъмолга яроқсиз деб топилиб, белгиланган тартибда зарарсизлантирилди.