Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси М.Кайпанов Япония давлатидан келган JICA ((Japan International Cooperation Agency) агентлиги вакиллари билан учрашди

Бунда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий тараққиётини жадаллаштириш, чорвачилик йўналишида қўшимча даромад занжирига кўмаклашиш лойиҳасини ишлаб чиқиш, фермерларнинг молиявий имкониятларини яхшилаш, соҳага инновацион технологияларни кенг жорий этиш орқали чорвачиликни ривожлантириш масалалари юзасидан музокаралар олиб борилди.

