Ветеринария хизматида «махаллабай» ишлаш тизими амалда
Давлат ветеринария хизмати ходимлари томонидан «Долзарб 90 кунлик» тадбирлари доирасида ҳудудларда ҳайвонларнинг юқумли касалликларига қарши профилактик эмлаш жараёнлари давом этмоқда.

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой тумани «Майжап» ветеринария участкаси хамда ташхис маркази ходимлари биргаликда «Долзарб 90 кунлик» тадбирларида фаол иштирок этиб, аҳоли ҳонадонларидаги чорва моллари «Оқсил», уй ҳайвонлари «қутуриш» касаллигига қарши профилактик эмлаш тадбирлари олиб борилмокда.
Шунингдек, ҳайвон эгаларига ушбу касалликларнинг келиб чиқиш сабаблари, унинг олдини олиш ва касаллик пайдо бўлганда ветеринария хизмати ходимлари томонидан кўриладиган зарур чоралар борасида тушунтириш ва тавсиялар берилмоқда.
