Озиқ-овқат маҳсулотлари сифати қатъий назорат қилинмоқда
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси мутахассис ходимлари томонидан аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида деҳқон бозорларида назорат тадбирлари олиб борилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани деҳқон бозорига сотиш учун келтирилган 486кг йирик шохли мол гўшти, 136 кг Сут ва сут маҳсулотлари, 240 кг тузлама ҳамда 8600 кг ўсимликка мансуб маҳсулотлар ветеринария санитария экспертизасидан ўтказилиб, истеъмолга яроқлилиги аниқланди.Шунингдек, текширувлар давомида 1 ҳолатда 30 кг ўсимликка мансуб маҳсулотлари яроқсиз деб топилиб, белгиланган тартибда зарарсизлантирилди.