Қорақолпоғистонда эпизоотик барқарорликни таъминлаш мақсадида «Оқсил», «Куйдирги», «Тейлериоз»,«Қутуриш»ға қарши эмлаш ишлари олиб борилмоқда.
Хусусан, Қонликўл тумани «Наурыз» ОФИ ветеринария участкаси мутахассис ходимлари томонидан аҳоли ҳонадонларидаги чорва моллари «Оқсил», «Куйдирги», «тейлериоз» уй ҳайвонлари «қутуриш» касаллигига қарши профилактик эмлаш тадбирлари олиб борилмокда. Шунингдек, ҳайвон эгаларига ушбу касалликнинг келиб чиқиш сабаблари, унинг олдини олиш ва касаллик пайдо бўлганда ветеринария хизмати ходимлари томонидан кўриладиган зарур чоралар борасида тушунтириш ва тавсиялар берилмоқда.

Қорақолпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қӯмитаси Матбуот хизмати.