«Долзарб 90 кунлик» тадбирлари доирасида ҳудудларда ҳайвонларнинг юқумли касалликларига қарши профилактик эмлаш жараёнлари давом этмоқда.
Қорақолпоғистонда эпизоотик барқарорликни таъминлашлик мақсадида «Оқсил», «Куйдирги», «Тейлериоз»,«Қутуриш»ға қарши эмлаш ишлари олиб борилмоқда.
Хусусан, Амударё, Тўрткул, Чимбой, Шўманой, Элликқалъа ва Нукус туманларинда туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими мутахассис ходимлари аҳоли ҳонадонларидаги чорва молларни «Оқсил», «Куйдирги», «тейлериоз» уй ҳайвонлари «қутуриш» касаллигига қарши профилактик эмлаш тадбирларини олиб борилмокда.
Шунингдек, ҳайвон эгаларига ушбу касалликнинг келиб чиқиш сабаблари, унинг олдини олиш ва касаллик пайдо бўлганда ветеринария хизмати ходимлари томонидан кўриладиган зарур чоралар борасида тушунча ва тавсиялар берилмоқда.


Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қӯмитаси Матбуот хизмати.