Қарақалпақстан Республикасы Ветеринария хәм шаруашылықты рауажландырыу комитети

  • #
    Электрон почта

    kkr@vetgov.uz

  • #
    Телефон:

    61 224-16-23

16
November

qrvetgov.uz| 467

Ӯзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси Коррупцияга қарши ички назорат бўлими маьсуллари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасида коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилган ишлар натижадорлиги билан танишди

14 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг Коррупцияга қарши ички назорат бўлими бошлиғи Кариев Камил Исраилович ва бўлим бош мутахассиси Камбаров Азмиддин Умарович хизмат сафари доирасида Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш соҳаси фаолиятида коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини ошириш, очиқлик, ошкоралик ва шаффофликни таъминлаш ҳамда давлат хизматида манфаатлар тўқнашувини олдини олиш ва уни бартараф этиш бўйича ҳудудларда амалга оширилаётган   ишлар натижадорлиги билан танишди ва семинар ўтказди.

Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари К.Пирназаров бошчилигида туман бўлимлари билан ZOOM платформаси орқали видеоконференция шаклида семинар ташкил этилиб, К.Кариев ва А.Камбаров қўмита раҳбарияти, туманлардаги бўлимлар ҳамда ходимлар иштирокида қўмита ва унинг тизим ташкилотларида коррупцияга мойил бўлган мунособатларни бартараф этиш(субсидия ажиратишда,ҳайвонларни эмлаш жараёнида) коррупцион холатларини барвахт аниқлаш ва манфаатлар тўкнашувини олдини олиш, коррупцияга қарши қурашиш бўйича батафсил тушинтириш ишлари олиб борилди ва тегишли кўрсатмалар берди.

Шунингдек, мутасаддилар томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасида коррупцияга қарши курашишда амалга оширилган ишлар кўздан кечирилди. Тегишли меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар ўрганилиб, қўмитада олиб борилаётган ишлар самарадорлигини янада ошириш бўйича тегишли тавсиялар берилди.

Қўмита мутасаддилари томонидан олиб борилаётган  тушинтириш ишлари  қўмита ва тизим ташкилотлари ходимларининг коррупцияга қарши курашишда, коррупциянинг кескин камайишига, давлат хизматида манфаатлар тўқнашувини олдини олишда, ошкоралик ва шаффофликни таъминлашда ўз таьсирини кўрсатади десак муболаға бўлмайди. 

Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси Матбуот хизмати.

Search

(Қарақалпақша) O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti rasmiy veb-sayti

Ózbekstan Respublikası Prezidentiniń sociallıq tarmaqlardaǵı rásmiy betleri

Tags

Skip to content