махсус-тактик ўқув машғулотлари олиб борилди
Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан ҳамкорликда аҳоли ўртасида юқумли касалликлар тарқалишини олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича ўқув-амалий семинарлар ташкил қилинмоқда.
Жумладан, Қонликўл туманида “Куйдирги касаллигини келиб чиқиши ва тарқалишини олдини олиш” мавзусида махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди.



Унда Давлат ветеринария хизмати, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ҳамда туман тиббиёт бирлашмалари ходимлари иштирок этишди.
Тадбирда ҳайвонлар касалликлари, хусусан куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган профилактик чора-тадбирлар атрофлича муҳокама қилинди.
Тадбир давомида куйдирги касаллиги пайдо бўлганда унга қарши кураш ва олдини олиш бўйича ҳамкор ташкилотлар ходимлари томонидан амалга ошириладиган муҳим чора-тадбирлар юзасидан махсус-тактик ўқув машғулотлари олиб борилди.