Қарақалпақстан Республикасы Ветеринария хәм шаруашылықты рауажландырыу комитети

  • #
    Электрон почта

    kkr@vetgov.uz

  • #
    Телефон:

    61 224-16-23

6
July

qrvetgov.uz| 434

(Қарақалпақша) ИЖРО ҲУЖЖАТЛАРИНИ ИЖРО ЭТМАГАНЛИК УЧУН СОЛИНАДИГАН МАЪМУРИЙ ЖАРИМА МИҚДОРИНИ БЕЛГИЛАШ ТАРТИБИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК ТЎҒРИСИДАГИ КОДЕКСИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА

Қонунчилик палатаси томонидан 2023 йил 16 майда қабул қилинган
Сенат томонидан 2023 йил 22 июнда маъқулланган
Кейинги йилларда мамлакатимизда суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнини такомиллаштиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга мазкур соҳадаги ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, ижро ҳужжатларини ўз вақтида ижро этмаганлик учун фуқароларга солинадиган жарималар миқдорларининг содир этилган ҳуқуқбузарликларга мутаносиб бўлишини таъминлаш, шунингдек ушбу жарималарни ундириш билан боғлиқ ижро ишлари юритилишини соддалаштириш зарурати мавжуд.
Ушбу Қонун билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан солинадиган маъмурий жарималарнинг миқдорлари ижро ҳужжатларида ундирилиши белгиланган пул маблағларининг миқдорларидан ошиши мумкин эмаслиги белгиланмоқда, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси органлари номидан маъмурий жазо чораларини қўллаш ваколатларига эга бўлган ваколатли мансабдор шахсларнинг доираси аниқ белгиланмоқда.
Ушбу Қонун суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш соҳасидаги ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этишга, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросида юз бериши мумкин бўлган суиистеъмолликларнинг олдини олишга, ижро ҳужжатларининг ўз вақтида ижро этилиши борасида фуқароларга қўшимча имкониятлар беришга хизмат қилади.

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қуйидаги ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин:

1) 1981-модда:
биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Ушбу моддага асосан солинадиган маъмурий жариманинг суммаси ижро ҳужжатида ундирилиши белгиланган суммадан ошиши мумкин эмас»;

2) 2453-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ҳамда маъмурий жазо чораларини қўллашга Ўзбекистон Республикасининг Бош давлат ижрочиси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг бош давлат ижрочилари, уларнинг ўринбосарлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари ҳақлидир».

2-модда. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

3-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.

4-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2023 йил 4 июль,
ЎРҚ-851-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.07.2023 й., 03/23/851/0447-сон)

Search

(Қарақалпақша) O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti rasmiy veb-sayti

Ózbekstan Respublikası Prezidentiniń sociallıq tarmaqlardaǵı rásmiy betleri

Tags

Skip to content