Бугун Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида электр энергетикаси корхоналари фаолиятини трансформация қилиш бўйича устувор вазифалар юзасидан тор доирадаги йиғилиш ўтказилади. Унда Энергетика вазирлиги раҳбариятининг ҳисоботи ва истиқболдаги режалари кўриб чиқилади.