Қорақалпоғистонда ҳайвонлар касалликлари тарқалишининг олдини олиш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда

#ДЕЗИНФЕКЦИЯ
Қорақалпоғистон Республикасининг Шўманой ва Қораўзак туманининг ветеринария мутахассислари томонидан жойларда ҳайвонлар касалликларига қарши курашиш тадбирлари ташкил этилиб, “қутириш” ва”оқсил” касаллигига ҳайвонларни мавсумий эмлаш ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан, туманидаги “Бирлешик” ОФЙ ва “Қораўзак” ОФЙ ветеринария участкасига қарашли молхона ҳамда чорва ҳайвонлари сақлаш бинолари дезинфекция қилинмоқда.