Қорақалпоғистонда эмлаш тадбирлари давом этмоқда


#ЭПИЗООТИЯ
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими мутахассислари томонидан юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида ҳудудларда ҳайвонларни профилактик эмлаш тадбирлари ўтказилмоқда.
Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош тумани ветеринария бўлими ходимлари томонидан ўта юқумли бўлган «оқсил» ва «қутириш» касаллигига қарши ҳудуддаги йирик щоқли чорва моллари ва уй ҳайвонлари эмланмоқдалар.