Беруний туманида “VIS BILLUR” ВЕТЕРИНАРИЯ АХБОРОТ ТИЗИМИга Ўтишда мутахассислар Ўргатилмоқда
Қорақалпоғистоннинг Беруний тумани “Ш.Бажанов қушхонаси”да “VIS BILLUR” ветеринария ахборот тизимига ўтиш бўйича амалий семинар ўтқазили.

Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси давлат ветеринария назорати шўбаси мудири ва тегишли соха мутахассислари билан биргаликда – “VIS BILLUR” ветеринария ахборот тизимини синовдан ўтказиш жараёнлари ва ахборот тизимидан фойдаланиш ҳолати билан танишишди.
Ахборот тизимидан фойдаланишда юзага келаётган камчиликларни бартараф этиш ҳамда ахборот тизимининг имкониятларини янада кенгайтириш бўйича вазифалар белгилаб олинди.