Қораўзакда олиб борилаётган тадбирлар
#ЭПИЗООТИЯ

Қорақалпоғистоннинг Қораўзак тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ходимлари томонидан ҳудудларда профилатик эмлаш тадбирлари ташкил этилиб, парвариш қилинаётган уй ҳайвонлари ва йирик щоқли чорва моллари юқумли бўлган касалликларга қарши эмланмоқда.
Шу билан бирга, соҳа ходимлари томонидан жойларда аҳолига ўта хавфли ва юқумли бўлган касалликлар ҳақида тушунтириш ва тарғибот ишлари ҳам олиб борилмоқда.