Қарақалпақстан Республикасы Ветеринария хәм шаруашылықты рауажландырыу комитети

  • #
    Электрон почта

    kkr@vetgov.uz

  • #
    Телефон:

    61 224-16-23

14
April

qrvetgov.uz| 502

Чорвачилик: Оқилона чора-тадбирлар маҳсулот нархи барқарор бўлишига хизмат қилмоқда

Айни пайтда дунёда юз бераётган воқеа-ҳодисалар сабаб озиқ-овқат хавфсизлиги ва таъминоти мамлакатлар, халқлар тақдиридаги муҳим масалага айланган бир паллада давлатимиз раҳбари томонидан одамларни рози қилишга қаратилган сиёсат туфайли бозорларимизда гўшт-сут нархида кескин ўзгариш сезилгани йўқ.

Чунки сўнгги уч йилда чорвачилик ва унинг тармоқларини янада ривожлантириш, соҳани қўллаб-қувватлаш мақсадида президентимизнинг бир қатор фармон ва қарорлар қабул қилинди. Ушбу норматив ҳужжатлар ижроси бугунги кунда республика аҳолисини чорвачилик маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш ва уларнинг нархини мўътадил сақлашда замин бўлмоқда.

Мисол учун, охирги икки йилда чорвачилик йўналишида умумий қиймати 2,9 мингта лойиҳа амалга оширилди. Бунинг натижасида янгидан 2,3 мингта чорвачилик хўжаликлари фаолияти йўлга қўйилди.

Натижада жами 190 мингдан зиёд, доимий ва мавсумий янги иш ўринлари яратилди. Солиштирадиган бўлсак, 2016-2017 йилларда йилига 100 та корхонани ишга туширишга имконият бўлмаган.

Мазкур лойиҳаларни амалга ошириш натижасида республикамизнинг чорвачилик хўжаликларидаги қорамоллар сони 1,1 миллион бошга, қўй-эчкилар сони 4,6 миллион бошга, тирик вазндаги гўшт 283 минг тоннага, сут 696,3 минг тоннага етказилди.

Лекин 2021 йилда ёғингарчилик меъёрга нисбатан кам бўлганлиги чорвани озуқа билан таъминлашда ўз таъсирини кўрсатди.

 

Мисол учун, 1 дона беда пресс 2,3 баравар – 15 минг сўмдан 35 минг сўмга, 1 кг. силос 1,9 баравар – 320 сўмдан 600 сўмга, 1 кг. буғдой 1,8 баравар – 2,2 минг сўмдан 4 минг сўмга ва 1 кг. маккажўхори 1,4 баравар – 3 минг сўмдан 4,2 минг сўмга қимматлашди.

Биржадаги 1 тонна шрот нархи 1,4 баравар – 2,9 млн. сўмдан 4 млн сўмга, шелуха 1,5 баравар – 2 млн. сўмдан 3,1 млн. сўмга кўтарилди.

Таҳлиллар шуни кўрсатдики, озуқа-ем нархининг ошиши ҳисобига гўштнинг ўртача нархи 100-110 минг сўм, сут нархи 10-13 минг сўм бўлиш эҳтимоли бор эди.

Аммо узоқни кўзлаб соҳани янада ривожлантириш бўйича қабул қилинган қарорлар асосида чорвачилик хўжаликларини давлат томонидан қўллаб-қувватланиши, улар томонидан етиштирилган ва реализация қилинган гўшт, сут ва тухум маҳсулотларига субсидия ажратилиши ва қўшилган қиймат солиғидан имтиёзлар берилиши ўзининг самарасини кўрсатди.

Хабарингиз бор, бугунги кунда бир килограмм гўшт 55-65 минг сўм, бир литр сут 4,5-5,5 минг сўм.

Таққослайдиган бўлсак, Қозоғистонда 1 кг мол гўшти − 5,8, Озарбайжонда – 7, Россияда – 8,5, Туркманистонда –10, Грузияда – 10, Туркияда 10,4, ва Кореяда – 60 АҚШ долларидан сотилмоқда.

Айни пайтларда берилган имтиёзлардан самарали фойдаланиш ҳисобига чорвачилик хўжаликларида 400 минг бошдан зиёд гўшт учун чорва моллари боқилмоқда.

Алоҳида қайд этиш лозим, ушбу чорва молларининг сўйиш даражасидаги етилувчанлиги ҳамда янги ташкил этилган чорвачилик хўжаликларининг фаолияти ҳисобидан ички бозорга гўшт маҳсулотини етказиб бериш барқарорлиги таъминланмоқда.

ЎзА

Search

(Қарақалпақша) O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti rasmiy veb-sayti

Ózbekstan Respublikası Prezidentiniń sociallıq tarmaqlardaǵı rásmiy betleri

Tags

Skip to content