Озиқ-овқат маҳсулотлари сифати қатъий назорат қилинмоқда
Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси мутахассислари томонидан аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида деҳқон бозорларида назорат тадбирлари олиб борилмоқда.
Тахиатош тумани марказий деҳқон бозорига сотиш учун келтирилган 501 кг йирик шохли мол гўшти, 30 кг Сут ва сут маҳсулотлари, 60 кг балик, 1200 дона тухум, 60 кг тузлама ҳамда 2900 кг ўсимликка мансуб маҳсулотлар ветеринария санитария экспертизасидан ўтказилиб, истеъмолга яроқлилиги аниқланди.
Шунингдек, назорат тадбирлари давомида озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича савдо ходимларига тушунтириш ҳамда тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси Матбуот хизмати.