Қарақалпақстан Республикасы Ветеринария хәм шаруашылықты рауажландырыу комитети

  • #
    Электрон почта

    kkr@vetgov.uz

  • #
    Телефон:

    61 224-16-23

#
2
December

qrvetgov.uz| 522

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ Ветеринария тўғрисида

2015 йил 29 декабрь,

ЎРҚ-397-сон

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ

Ветеринария тўғрисида

(янги таҳрири)

11-модда. Давлат ветеринария хизматининг вазифалари

Давлат ветеринария хизмати:

а) эпизоотик мониторингни амалга оширади;

LexUZ шарҳи

Қаранг: мазкур Қонуннинг 26-моддаси.

б) ҳайвонлар касалликларининг пайдо бўлиши ва уларнинг нобуд бўлиши сабабларини таҳлил қилади, ушбу касалликлар профилактикаси ҳамда уларни даволаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади;

в) қуйидаги йўналишлар бўйича давлат ветеринария назоратини амалга оширади:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ҳайвонларнинг юқумли касалликларини қўзғатувчилар олиб кирилишидан муҳофаза қилиш, шунингдек ҳайвонлар, келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашё, ветеринария дори воситалари, озуқалар ва озуқабоп қўшимчаларни тайёрлаш, олиб ўтиш (ташиш), экспорт ва импорт қилиш;

ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашёни ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига мувофиқ ишлаб чиқариш;

LexUZ шарҳи

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитасининг 2018 йил 12 январдаги 3-сонли «Сут етиштирувчи қорамолчилик фермаларида ветеринария-санитария қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.

г) ҳайвонлар юқумли касалликларининг олдини олиш ва уларни тугатишга доир чора-тадбирларни амалга оширади;

д) соғлиқни сақлаш органлари ва бошқа органлар билан биргаликда ҳайвонлар ва одам учун хавфли бўлган юқумли касалликлар ўчоқларини тугатади, шунингдек ўзаро ахборот алмашишни амалга оширади;

LexUZ шарҳи

Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини сил касаллигидан муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 8-моддаси бешинчи қисми.

е) барча чорвачилик объектларининг, кушхоналарнинг, келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашёни қайта ишловчи корхоналарнинг, келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашёни реализация қиладиган ва сақлайдиган савдо шохобчаларининг, омборларнинг ветеринария-санитария ҳолатини назорат қилади, бу объектларни қуриш ва реконструкция қилишнинг, шунингдек ер қазиш ишларининг ветеринария экспертизасини амалга оширади;

LexUZ шарҳи

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Шаҳарсозлик кодексининг 45-моддаси олтинчи қисми.

ж) ҳайвонлар касалликларига ташхис қўйиш, озуқаларнинг, шунингдек чорвачилик объектларида ичимлик сувининг сифатини баҳолаш мақсадида лаборатория текширувлари ҳамда бошқа текширувлар ўтказади;

LexUZ шарҳи

Қаранг: мазкур Қонуннинг 21-моддаси.

з) юридик ва жисмоний шахслардан ҳайвонларнинг юқумли касалликлари тарқалишининг олдини олишни ҳамда уларнинг тугатилишини таъминловчи чора-тадбирлар ўтказилишини, шунингдек эпизоотик вазиятни аниқлаш учун зарур бўлган ахборот тақдим этилишини талаб қилади;

LexUZ шарҳи

Қаранг: мазкур Қонуннинг 19-моддаси.

и) ҳайвонларнинг ва одамнинг соғлиғи учун хавф туғдирадиган ҳайвонларнинг касаллиги аниқланган тақдирда, ҳайвонларни сўйишга ёки йўқ қилиб ташлашга, келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашёни зарарсизлантиришга (юқумсизлантиришга), қайта ишлашга ёки утилизация қилишга тааллуқли, юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган талабларни белгилайди;

LexUZ шарҳи

Қаранг: мазкур Қонуннинг 19-моддаси биринчи қисми бешинчи хатбошиси.

Олдинги таҳрирга қаранг.

к) давлат ва идоравий ветеринария хизматлари ветеринария мутахассисларининг фаолиятини назорат қилади ҳамда мувофиқлаштириб боради, шунингдек белгиланган талаблар ва шартларга хусусий ветеринария фаолиятини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари, жисмоний шахслар томонидан риоя этилиши устидан назоратни белгиланган тартибда амалга оширади;

(11-модданинг «к» кичик банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 октябрдаги ЎРҚ-721-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.10.2021 й., 03/21/721/0952-сон)

л) ветеринария соҳасидаги илмий тадқиқотларни ривожлантиришга кўмаклашади.

Search

(Қарақалпақша) O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti rasmiy veb-sayti

Ózbekstan Respublikası Prezidentiniń sociallıq tarmaqlardaǵı rásmiy betleri

Tags

Skip to content