Қорақалпоғистонда эпизоотик барқарорликни таъминлаш мақсадида ҳайвонларни «Бруcеллёз,» «Қорасон,» «Куйдирги» касалликларига қарши эмлаш ишлари жадал олиб борилмоқда.
Хусусан, Чимбой, Шуманой, Мўйноқ, Тўрткўл ва Элликқалъа туманларида ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими мутахассислари томонидан ҳудудларда боқилаётган чорва моллари юқумли «Бруcеллёз,» «Қорасон,» «Куйдирги» касалликларига қарши эмлаш ишлари жадал олиб борилмоқда.

Шунингдек, мутахассислар томонидан фуқароларга юқумли касалликлар ҳақида маълумотлар берилиб, тушунтириш ва тарғибот ишлари ҳам олиб борилмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ахборот хизмати.