Аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида деҳқон бозорларида назорат тадбирлари олиб борилмоқда.
Қорақолпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси мутахассислари томонидан аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида деҳқон бозорларида назорат тадбирлари олиб борилмоқда.
Жумладан, Амударё, Қўнғирот, Тахиатош, Чимбой, Беруний, Тўрткул ва Нукус тумани Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимии мутахассислари деҳқон бозорларида сотилаётган озиқ-овқат ва гўшт маҳсулотларининг сифатини текшириб боришмоқда.
Шунингдек, назорат тадбирлари давомида озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича савдо ходимларига тушунтириш ҳамда тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Қорақолпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси Матбуот хизмати.