Худудларда хайвонлар касалликларига қарши эпизоотик тадбирлар ўтказилмоқда
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси мутахассислари томонидан юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида худудларда хайвонларни эмлаш тадбирлари ўтказилмоқда.
Хусусан, Қорақолпоғистон Республикаси Чимбой, Қонликўл, Тахтакўпир тумани Ветеринария участкаси ходимлари фуқаролар томонидан сақланаётган уй хайвонларини юқумли “ Қутуриш ”касалликларига қарши эмланмоқда.

Шунингдек, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими мутахассислари томонидан ахолига хайвонлардан одамларга ўтадиган Ўта хавфли ва юқумли касалликлар хақида тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Қорақолпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қӯмитаси Матбуот хизмати.