Қарақалпақстан Республикасы Ветеринария хәм шаруашылықты рауажландырыу комитети

  • #
    Электрон почта

    kkr@vetgov.uz

  • #
    Телефон:

    61 224-16-23

25
January

qrvetgov.uz| 471

Ӯзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси Коррупцияга қарши ички назорат бўлими маъсуллари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасида коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилган ишлар натижадорлиги билан танишди

Қўмита Раисининг  18.01.2023 даги 7-сонли хизмат сафари тўғрисидаги қарорига асосан 23 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг Коррупцияга қарши ички назорат бўлими бошлиғи Кариев Камил Исраилович ва бўлим бош мутахассиси Камбаров Азмиддин Умарович хизмат сафари доирасида Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш соҳаси фаолиятида коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини ошириш, очиқлик, ошкоралик ва шаффофликни таъминлаш ҳамда давлат хизматида манфаатлар тўқнашувини олдини олиш ва уни бартараф этиш бўйича ҳудудларда амалга оширилаётган   ишлар натижадорлиги билан танишиш ва  семинар ўтказди.

 Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси М.Кайпанов бошчилигида туман бўлимлари билан ZOOM платформаси орқали видеоконференция ташкил этилиб, К.Кариев ва А.Камбаров қўмита раҳбарияти, туманлардаги бўлимлар ҳамда ходимлар иштирокида  коррупциянинг олдини олиш бўйича батафсил тушунтириш ишларини олиб борди ва тегишли кўрсатмалар берди.

Мутасаддилар томонидан Коррупциянинг оқибатлари ҳақида видеоматериаллар тақдим этилиб, барча туман бўлимларига етказиб берилди.

Туман ветеринария бўлимлари раҳбарларига ва ходимларига коррупцион ҳолатларни олдини олиш ва унинг салбий оқибатлари ҳақида тушинтириш ишлари олиб борилди.

Шунингдек, мутасаддилар томонидан  иш жараёни ҳамда амалга оширилган ишлар кўздан кечирилди. Тегишли меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар ўрганилиб, қўмитада олиб борилаётган ишлар самарадорлигини янада ошириш бўйича тегишли тавсиялар берилди. 

Қўмита мутасаддилари томонидан олиб борилаётган  тушинтириш ишлари  қўмита ва тизим ташкилотлари ходимларининг коррупцияга қарши курашишда, давлат хизматида манфаатлар тўқнашувини олдини олишда, ошкоралик ва шаффофликни таъминлашда ўз таьсирини кўрсатади десак муболаға бўлмайди. 

Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси матбуот хизмати.

Search

(Қарақалпақша) O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti rasmiy veb-sayti

Ózbekstan Respublikası Prezidentiniń sociallıq tarmaqlardaǵı rásmiy betleri

Tags

Skip to content