Қорақалпоғистонда куйдирги касаллигига қарши тадбир бўлиб ўтмокда
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ходимлари ва ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ҳайвонлар касалликларининг олдини олишга қаратилган эпизоотик тадбирлар ташкил этилмоқда.




Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасининг Чимбой туманида “Куйдирги” касаллигини олдини олиш ва касалликни бартараф этишга бағишланган амалий ўқув-семинари ўтқазилди.
Унда туман ветеринария хизмати ходимлари билан биргаликда Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, ИИБ, санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ҳамда туман тиббиёт бирлашмалари ходимлари иштирок этишди.
Тадбирда ҳамкор ташкилотларниг мутахассислари томонидан касалликка қарши кураш бўйича амалий машғулотлар олиб борилди.