Қарақалпақстан Республикасы Ветеринария хәм шаруашылықты рауажландырыу комитети

  • #
    Электрон почта

    kkr@vetgov.uz

  • #
    Телефон:

    61 224-16-23

28
June

qrvetgov.uz| 684

Бугинги кунда парранда гўштига бүлган талаб кун сайин ортмоқта

    Жаҳон чорвачилик соҳасининг ривожланиши шуни кўрсатадики, чорвачиликда парранда гўшти ишлаб чиқариш бошқа ҳайвонлар турига қараганда жадаллик билан ривожланмоқда. Паррандани бекоргаЕтти хазинанинг биридея аташмайди, чунки товуқ қисқа вақт оралиғида гўштга кириши, тухум бериши ва ижтимоий ҳаётда фойдаланадиган бошқа маҳсулотлар манбаига айланиши барчага маълумдир.

Бугунги кунда, Бройлер жўжаларининг жадал ўсиши ва сарфланган озуқаларга нисбатан юқори сифатли арзон гўшт етиштириш, қисқа вақт ичида қилинган ҳаражатларнинг қопланиши ҳамда аҳолининг парҳез парранда гўштига бўлган талабининг ошиши сабабли паррандачиликка қизиқиш тобора ортиб бормоқда.

Шу жумладан Қорақалпоғистон республикасида ҳам парранда гўштига бўлган талаби кун сайин ортмоқда.

Республикада жами 101 та паррандачилик хўжаликлари мавжуд ўлиб,  шундан,
82 (507,1 минг бош) таси тухум йўналишида ва 19 (136,7 минг бош) таси гўшт йўналишида ўз фаолиятини амалга оширмоқда.  Бугинги кунда саноат усулида Амударё туманида «Қорақалпоқ маҳсулотлари» МЧЖ,   Берунийда «Эко Агро Капитал» МЧЖ, «Абсалют жемчуг» МЧЖ ва Бунёдбек Паррандачи, Қонликўлда «Агро Бизнес Қонликул» МЧЖ, Тахиатошда «NAVOIY KON-METALLURGIYA KOMBINATI» ф.х GOLD GARDEN WAY MJCH, ва «TAXIATOSH CHICKEN» МЧЖ, Тўрткўлда «Абсалют Жемчуг» ИЕН Х/К ва Элликқалъа туманида «Нуруммат Қурбанов» ф.х, Бройлер рўст 308 ОК ва Сарабийли Парранда, Хўжайлида Фартуна Хожели МЧЖ, Кегейлида Саид хожа парранда, томонидан жами  519 минг бош паррандалар саноат усулида етиштирилиб аҳолининг тухум ва парранда гўштига бўлган талабини таъминлашда ўз хиссасини қўшмоқда.

Бундан  ташқари,   2021 йил 3 мартдаги (“Чорвачилик тармоқларини давлат томонидан янада қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5017-сон қарор). махсус қарор асосида қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлган паррандачилик субъектлари ўз хўжаликларида етиштирилиб, реализация қилинган маҳсулотларга 8 та субъектларига 860 млн. 233 минг сўм субсидиялар ажратилди, жумладан:   3 та субъектлар томонидан ўз хўжалигида етиштирган 253 минг 448 кг парранда гўшти учун  633 млн. 620 минг сўм (Амударё туманидан “Коракалпок махсулотлари” МЧЖга 334,6 млн. сўм, Элликқалъа туманидан “Нуруммат Курбанов” ф/х 8,5 млн. сўм ва “Сарабий парранда” фх 290,5 млн. сўм);

5 та субъектлар томонидан ўз хўжалигида етиштирган 4 млн. 532 минг дона тухум учун  226 млн. 613 минг сўм (Хўжайли туманидан “FARTUNA-XOJELI” МЧЖга 6,5 млн. сўм, Беруний туманидан “ECO-AGRO CAPITAL” МЧЖ 63,5 млн. сўм, Қонликўл туманидан “Агро Бизнес Канлыкол” АФ 79,2 млн. сўм, Тўрткўл туманидан “ABSOLYUT JEMCHUG IEN” ЧП 61,7 млн. сўм ва Элликқалъа туманидан “Нуруммат Курбанов” ф/х 15,5 млн. сўм) субсидиялар ажратилиб берилди.

Бугинги кунда Республикада, паррандачиликни ривожлантириш, ишлаб чиқаришга интенсив технологияни кенг жорий этиш бўйича кейинги йилларда олиб борилаётган ишлаб чиқариш ҳажмлари сезиларли даражада кўпайиб, ички истеъмол бозорларида паррандачилик маҳсулотлари нарх-наволарининг барқарорлиги таъминланмоқда.

Давлат томонидан парранда гўштини ишлаб чиқариш корхоналарини молиявий қўллаб қувватлаш мақсадида 2021 йил 14 июнда қабул қилинган ПҚ-5146- сонли қарорга асосан ишлаб чиқарилган ва реализаци қилинган 1 кг парранда гўштига давлат бюджетидан 1000 сўмдан субсидия бериш амалиёти жорий этилди.

Ушбу қарорга асосан давлат бюджетидан 2021 йилда корхоналарга   14.5 млрд сўм субсидия ажратилди.

Шунингдек, аҳолини сифатли ва арзон гўшт маҳсулотига бўлган талабини қондириш ва нархлар барқарорлигини таъминлаш мақсадида 2021 йил 25 октябрда “Ўзбекистон Республикасининг солиқ кодексига аҳолини асосий турдаги-озиқ овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлашга қаратилган қўшимча киритиш тўғрисида” ги ЎРҚ-725–сонли Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинди.

Мазкур қонун доирасида 2021 йилнинг 10 октябрдан 31 декабрига қадар бўлган даврда гўшт (мол, қўй, товуқ), тирик хайвонлар (қорамол парранда) ва уларни сўйишдан олинган маҳсулотларни, картошкани ҳамда музлатилган балиқни реализация қилиш бўйича айланма, шунингдек уларни Ўзбекистон Республикаси худудида олиб кириш қўшилган қиймат солиғидан озод қилиниши белгиланди.

Қонунни қабул қилиниши, ички бозорларда парранда гўшти нархининг пасайишига ва нархларнинг мутадил бир хил туришига хизмат килди.

Нархларнинг пасайишининг гўшт ишлаб чиқарувчи корхоналар молиявий холатига бўлган салбий таъсирини олдини олиш мақсадида 2022 йил 24 январда “Паррандачилик тармоғини давлат томонидан қўллаб-қувватлашга доир қўшимча-чора тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–100 сонли Ўзбекистон Республикаси Президентнинг қарори қабул қилинди.

Мазкур қарор билан 2022 йил 1 январдан бошлаб 2024 йил 1 январга қадар қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлган паррандачилик хўжаликларига – ўз хўжаликларида етиштирилиб, реализация қилинган парранда гўштининг ҳар бир килограмми учун 2500 сўмдан субсидия бериш белгиланди.

2022 йилда Республика бўйича аҳолини парранда гўштига бўлган талабини қондириш мақсадида сифатли  гўшт ишлаб чиқаришни йулга  қуйиш режалаштирилган.

 

 

 

Search

(Қарақалпақша) O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti rasmiy veb-sayti

Ózbekstan Respublikası Prezidentiniń sociallıq tarmaqlardaǵı rásmiy betleri

Tags

Skip to content