Б.Норкобилов Кегейли туманида янги паррандачилик фабрикаси ва эмбрион ишлаб чиқариш марказининг қурилиши билан танишди.
Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси Б.Норкобилов Кегейли туманида янги паррандачилик фабрикасининг қурилиши билан танишди. Ушбу лойиҳа мамлакатимизда паррандачилик соҳасини ривожлантиришга хизмат қилиши кутилмоқда.

Лойиҳанинг умумий қиймати 80,0 миллиард сўмни ташкил этиб, Лойиҳа доирасида парранда тухуми ва гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.

Бу маҳсулотлар маҳаллий бозорда талабга эга бўлиб, аҳолини арзон нархларда парранда гўшти билан таъминлайди. Лойиҳани амалга ошириш натижасида 50 та янги иш ўрни яратилади. Бу маҳаллий аҳоли учун иш билан таъминлаш ва иқтисодий ривожланишга ҳисса қўшади.

Шунингдек, Б.Норкобилов Республикада наслчиликни ривожлантириш мақсадида Жаҳон банки грант маблағлари ҳисобидан Хўжайли туманида қурилиши режалаштирилаётган эмбрион ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш маркази билан хам танишди. Бу ташаббус, ҳайвонларнинг наслчилик сифатини ошириш ва уларнинг соғлиғини яхшилашга қаратилган.
Янги паррандачилик фабрикаси ва эмбрион ишлаб чиқариш маркази мамлакатимизда чорвачилик соҳасининг ривожланишига катта ҳисса қўшади. Ушбу ташаббуслар орқали нафақат иқтисодий ўсишга, балки озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга ҳам эришилади.