Озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати доимий назоратда
Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси мутахассислари томонидан аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида деҳқон бозорларида назорат тадбирлари олиб борилмоқда.

Жумладан, Чимбой, Беруний, Бўзатов, Хўжайли,Кегейли ва Нукус тумани Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимии мутахассислари деҳқон бозорларида сотилаётган озиқ-овқат ва гўшт маҳсулотларининг сифатини текшириб боришмоқда.


Шунингдек, назорат тадбирлари давомида озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича савдо ходимларига тушунтириш ҳамда тарғибот ишлари олиб борилмоқда.