Комитет ветеринарии и развития животноводства Республики Каракалпакстан.

  • #
    Электронная почта

    kkr@vetgov.uz

  • #
    Телефон:

    61 224-16-23

9
April

qrvetgov.uz| 571

Чорвачилик тармоғида йил охиригача ўттиз мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилади

 

Бу ҳақда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Жабборов Олий Мажлис қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасидаги парламент эшитувида маълум қилди.

Мутахассиснинг таъкидлашича, чорвачилик ва унинг тармоқларида маҳсулот ишлаб чиқаришни жадаллаштириш механизмларини амалиётга кенг кўламда татбиқ этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг “Республикада 2022 йилда чорвачилик тармоқларини ривожлантириш, наслчилик ишлари ҳамда ветеринария хизматлари кўрсатишни янада такомиллаштириш, озуқа базасини мустаҳкамлаш, чорва моллари маҳсулдорлигини ошириш ва чорвачилик маҳсулотларини саноат усулида ишлаб чиқаришни кўпайтириш тўғрисида”ги чора-тадбирлар дастури тасдиқланган.

Дастурга кўра, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан бу йил чорвачилик ва унинг тармоқларини ривожлантириш учун умумий қиймати 9,7 трлн. сўмлик 2 минг 31 та лойиҳа амалга оширилиб, янгидан 30 минг нафардан ортиқ иш ўрни яратилади.

Қорамолчилик йўналишида 697 та, пахта-тўқимачилик кластерларида 105 та, қўй ва эчкичиликда 262 та, йилқичиликда 18 та, туячиликда 7 та, паррандачиликда 312 та, балиқчиликда 289 та, асаларичиликда 185 та ва қуёнчиликда 48 та, чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича 81 та ва омухта ем ишлаб чиқариш бўйича 27 та лойиҳа ишга туширилади.

Январь-март ойларида умумий қиймати 879 млрд. сўмлик 336 та лойиҳа амалга оширилиб, 3 минг нафардан ортиқ янги иш ўрни яратилди. Амалга оширилган лойиҳалар доирасида четдан 14 минг 200 бош қорамол ва 45 минг 550 бош қўй-эчки олиб келинди.

Бундан ташқари, жорий йилда 110 та гўшт ва 139 та сут маҳсулотларини етиштирувчи ва қайта ишловчи корхона томонидан жами 11 529 та аҳоли хонадонларига кооперация усулида чорва моллари етказиб бериш ва етиштирилган чорва маҳсулотларини қайта ишлаш тизими ташкил этилади.

Бугунги кунда чорвачилик соҳасида Миришкор, Чуст ва паррандачилик тармоғида Тахиатош тажрибалари кенг жорий этилмоқда.

Янги ишга тушириладиган лойиҳалар натижасида йил якунига қадар республикада қўшимча тирик вазнда 85 минг тонна гўшт, 180 минг тонна сут, 410 млн дона тухум, 100 минг тонна балиқ, 5 минг тонна асал ишлаб чиқарилади.

ЎзА

 

 

Search

Официальный сайт Президента Республики Узбекистан

Ózbekstan Respublikası Prezidentiniń sociallıq tarmaqlardaǵı rásmiy betleri

Tags

Перейти к содержимому