(Қарақалпақша) Tórtku’lde emlew ilajları alıp barılmaqta
#ЭПИЗООТИЯ
Тўрткулда эмлаш тадбирлари олиб борилмоқда

Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткул тумани ветеринария хизмати ходимлари томонидан «маҳаллабай» тадбирлари доирасида ҳудудларда ҳайвонларнинг юқумли касалликларига қарши профилактик эмлаш ишлари олиб борилмоқда.
Хусусан, Тўрткул тумани “Ўзбекистон” ОФЙ да ветеринария мутахассислари аҳоли хонадонларида бўлиб, хонадонларда парвариш қилинаётган чорва моллари ва уй ҳайвонларини юқумли касалликларга қарши эмламоқда.