«Долзарб 90 кунлик» тадбирлари доирасида ҳудудларда ҳайвонларнинг юқумли касалликларига қарши профилактик эмлаш жараёнлари давом этмоқда.
Қорақалпоғистонда эпизоотик барқарорликни таъминлаш мақсадида «Оқсил», «Куйдирги», «Тейлериоз», «Нодуляр дерматит», «Қутуриш»ға қарши эмлаш ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан, Амударё, Тўрткўл, Чимбой, Қораўзак, Қонликўл, Кегейли,Шўманой ва Тахиатош туманларида туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими мутахассис ходимлари аҳоли ҳонадонларидаги чорва молларини «Оқсил», «Куйдирги», «тейлериоз», «Нодуляр дерматит», уй ҳайвонлари «қутуриш» касаллигига қарши профилактик эмлаш тадбирлари олиб борилмокда.
Шунингдек, ҳайвон эгаларига ушбу касалликнинг келиб чиқиш сабаблари, унинг олдини олиш ва касаллик пайдо бўлганда ветеринария хизмати ходимлари томонидан кўриладиган зарур чоралар борасида тушунча ва тавсиялар берилмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қӯмитаси Матбуот хизмати.