Нукус шаҳрида ўқув-амалий семинар ташкил этилди
Нукус шаҳрининг “Чимбой чойхона” МФЙ да ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ҳодимлари ва тегишли ташкилотлар билан биргаликда “Қрим-Конго геморрагик иситма касаллигининг олдини олиш бўйича олиб борилаётган тадбирлар” мавзусига бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Шунингдек, соха ҳодимлари тамонидан тушиндириш ишлари олиб борилиб, Қрим-Конго геморрагик иситма касаллигига қарши кураш бўйича дезинфекция тадбирлари ташкил этилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш комитети Матбуот котиби