Комитет ветеринарии и развития животноводства Республики Каракалпакстан.

  • #
    Электронная почта

    kkr@vetgov.uz

  • #
    Телефон:

    61 224-16-23

23
April

qrvetgov.uz| 468

Ушбу ийлнинг 22-Апрель куни Қорақалпоғистон Республикаси Савдо саноат палатасида халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида чорвачиликни ривожлантириш лойиҳаси бўйича очиқ мулоқот ўтказилди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари К.Пирназаров, лойиҳа раҳбари Н.Нозимов, кредит бўлими бошлиғи У.Абдуллаев ва лойиҳа экологлари, чорвачилик фермер хўжалиги рахбарлари иштирок этдилар.

Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг кредит маблағларидан фойдаланган ҳолда фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш истиқболлари муҳокаманинг асосий мавзуси бўлди. Иштирокчилар чорвачилик соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш имкониятлари ва истиқболлари, шунингдек, ушбу соҳадаги иқтисодий вазиятни яхшилаш учун кредит ресурсларидан фойдаланишнинг самарали усуллари ҳақида билим қўникмаларға эга бўлди.

Лойиҳа раҳбари чорвачиликни ривожлантириш лойиҳаларини муваффақиятли амалга ошириш учун халқаро тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳамкорлик муҳимлигини таъкидлади. Кредит бўлими бошлиғи кредитлаш шартлари ва фермерлар ва қишлоқ хўжалиги корхоналари учун молиявий ресурсларни жалб қилиш имкониятлари ва ажиратиладиған кредит маблағларини мақсадли ишлатиш зарурлигини таъкидлаб ўтди.

Шундан сўнг, иштирокчилар вакилларига ўз саволлари билан мурожаат этиб, соҳада юзага келган муаммолар танқидий тарзда муҳокама қилинди.

Иштирокчилар чорвачиликни ривожлантириш, молиялаштириш имкониятлари тўғрисида қимматли билим ва маълумотларга эга бўлдилар. Биргаликдаги саъй-ҳаракатлар туфайли ушбу соҳадаги лойиҳалар иқтисодий ва экологик вазиятни яхшилашга ҳисса қўшиши сўзсиз.

 

Search

Официальный сайт Президента Республики Узбекистан

Ózbekstan Respublikası Prezidentiniń sociallıq tarmaqlardaǵı rásmiy betleri

Tags

Перейти к содержимому